Футбол бўйича “ЖЧ-2022” саралаш ўйинлари кейинги йилда ўтади

    ФИФА ва ОФК шундай қарорга келди.

    Маълумки, Ўзбекистон миллий жамоаси “ЖЧ-2022” саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яманга қарши, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапурга қарши ва 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиш лозим эди.

    Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли ФИФА ва ОФК ўзаро келишган ҳолда “ЖЧ-2022” доирасидаги барча қолган ўйинларни кейинги йилда ўзказишга қарор қилган. Ўйинларнинг қайси санада ўтказилиши ҳозирча номаълум.

    Tribuna.uz. сайтининг маълум қилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов юқоридаги хабарни изоҳлар экан шундай деган:

    “Бу хабарни ҳозир эшитдим. ЖЧ-2022 саралашининг барча ўйинлари кейинги йилга қолдирилибди, бироқ, қайси санага экани номаълум.

    Бу яхши ёки ёмон эканига баҳо беришим қийинроқ. Ўзи бу йил жуда оғир кечди, тайёргарлик кўриш ҳам қийин бўлди. Балки бу қарор адолатли бўлгандир, чунки жамоаларга тайёргарлик кўриш имкони бериляпти.

    Энди бу ҳолатдан тўғри фойдаланиш лозим. Расмий ўйинлар белгиланган саналарда назорат баҳслари ўтказишга тўғри келади.

    Албатта, пандемия ҳаммага таъсир қилди, Ҳар кимнинг ҳолати ҳар хил бўлиб турибди. Футболчиларнинг тайёргарлиги ҳам турли даражада. Хорижда ўйнайдиган футболчиларимизнинг ҳолати ҳам турлича, чунки баъзиларида чемпионат ўтказиляпти, баъзиларида йўқ. Ички чемпионатимиздаги аҳвол ҳам шундай.

    Хуллас, ким бу ҳолатдан тўғри фойдаланса, шу ютади”.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates