Футболда жуда кам учрайдиган ҳолат

    “Лацио” дарвозабони Иван Проведель Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида гол урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

    Римда бўлиб ўтган “Е” гуруҳи жамоалари баҳси 1:1 ҳисобида якунланди. Мадридликлар биринчи бўлим ўрталарида Пабло Барриос томонидан киритилган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди ва бу ҳисоб ўйининг 95 дақиқасигача сақланиб турган эди.

    Мезбонлар фақат ўйин охирларига гол уришга муваффақ бўлишди. Жамоа дарвозабони Иван Проведель рақиб жарима майдонига етиб келди ва ҳисобни тенглаштирди.

    “Лацио” дарвозабони бурчак зарбаси амалга оширилаётган пайтда етиб келди, чунки бу унинг жамоаси учун ғалаба қозониш учун охирги имконият эди. Жамоадошининг биринчи узатмаси самарасиз якунланди, “Атлетико” ҳимоячилари тўпни жарима майдончаси ташқарисига чиқариб юборишди, аммо кейин тўп Луис Альбертога етиб келди. Испаниялик ярим ҳимоячининг рақиб жарима майдончасига етказиб берган тўпини дарвозабон боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

    Иван Проведель Европа Чемпионлар лигасида ўйин пайтида гол урган тарихдаги иккинчи дарвозабонга айланди. Ундан олдин фақатгина “Стандард” дарвозабони Синану Болату 2009 йили Голландиянинг “АЗ” жамоасига қарши ўйинда (1:1) гол уришга эришган эди. Чемпионлар лигаси баҳсларида яна икки дарвозабон фақатгина пенальтидан гол уришга муваффақ бўлишган, деб хабар беради tengrisport.kz.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates