Футзал: 2024 йилги Осиё Кубоги саралашига қуръа ташланди

    Ўзбекистон "G" гуруҳидан жой олди.

    Маросим Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилди.

    Қуръа ташлаш маросимида жамоалар 8 та гуруҳга бўлинди. Мазкур босқичда жами 31 та жамоа иштирок этади (охирги гуруҳга 3 та жамоа жойлашади). Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган еттита жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл олади.

    Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи 2023 йил октябрида ўтказилади. Ўзбекистон жойлашган гуруҳ учрашувлари юртимизда бўлиб ўтади.

    "А" гуруҳи: Таиланд, Туркманистон, Гонконг, Хитой

    "B" гуруҳи: Индонезия, Саудия Арабистони, Афғонистон, Макао

    "C" гуруҳи: Эрон, Ливан, Қирғиз Республикаси, Мальдив ороллари

    "D" гуруҳи: Вьетнам, Корея Республикаси, Непал, Монголия

    "E" гуруҳи: Тожикистон, Мьянма, Фаластин, Ҳиндистон

    "F" гуруҳи: Кувайт, Баҳрайн, Шарқий Тимор, Бруней

    "G" гуруҳи: Ўзбекистон, Ироқ, Малайзия, Камбоджа

    "H" гуруҳи: Япония, Хитой Тайпей, Австралия.