Футзалчиларимиз асосий рақибини енгиб, гуруҳ яккапешқадамига айланди

    Хабарингиз бор, айни кунларда Қувайтда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

    Осиё кубогининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2-турда Тожикистон термасига қарши майдонга тушди ва катта қийинчилик билан 3-2 ҳисобида ғалабага эришди. Натижада Баҳодир Aҳмедов шогирдлари 6 очко билан гуруҳда яккапешқадамга айланди ва плей-оффга 1-ўрин билан чиқишини кафолатлади.

    Футзал. Осиё кубоги

    Тожикистон — Ўзбекистон- 2:3

    Голлар: Фаизали Сардоров (дубл) — Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов, Aнасхон Раҳматов.

    Маълумот учун: Осиё кубоги “Б” гуруҳидаги 2-турнинг дастлабки ўйинида Туркманистон ва Баҳрайн терма жамоалари 4-4 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

    Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг 1-турида футзалчиларимиз Туркманистон дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритишган эди. 3-турда ҳамюртларимиз 1 октябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates