ФВВ аҳолини ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида мурожаат билан чиқди

    Долзарб 16 декабр 2023 1901

    АОКАда ташкил этилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров фуқароларни ис газидан эҳтиёт бўлишга чорлади. 

    Ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз:

    1. Газ ва муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя қилинг;

    2. Ностандарт ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланманг;

    3. Иситиш печларининг дудбуронларини тўғри ўрнатинг ҳамда созлигига эътибор беринг;

    4. Газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини дам олиш хоналарига олиб кирманг;

    5. Ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ оловдан фойдаланманг;

    6. Ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб қўйманг;

    7. Иситиш печларининг дудбўронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махссус ташкилотларга мурожаат қилинг.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates