ФВВ қутқарувчилари зовурга тушиб кетган автомашинани чиқариб олди

    Сурхондарё вилоятининг Денов туманида бошқарувни йўқотган «Cobalt» автомашинаси йўл ёнидаги зовурга тушиб кетди.

    Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

    Қайд этилишича, 2025 йил 26 октябрь куни соат 02:47 да Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Денов туманидаги М-41 автомобиль йўлининг «Лочин» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида «Cobalt» русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги зовурга тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

    ФВВ қутқарувчилари мурожаат асосида воқеа жойига тезда етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинани зовурдан чиқариб олди.

    Маълумотларга кўра, ҳайдовчи ҳодиса содир бўлган заҳоти хавфсиз ҳудудга чиқиб олган ва жароҳат олмаган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates