Ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ходим ўз лавозимига тикланди

    Иш берувчи 2022 йил 15 июль куни С.Р.ни эгаллаб турган лавозимидан қонунга хилоф равишда озод этган.

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)га Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи фуқаро С.Р. меҳнат ҳуқуқларининг бузилгани бўйича мурожаат қилди.

    Унинг ёзишича, Шовот туманидаги ташкилотлардан бирида (мурожаатчи илтимосига кўра унинг аввалги иш жойи ошкор этилмади) етакчи матахассис лавозимида ишлаб келган ва 2022 йил 14 апрель кунидан бошлаб иш берувчи ундан ишдан бўшаш тўғрисида ариза беришини талаб қилиб, тазйиқ ўтказиб келинган.

    Мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олиниб, жойига чиқиб ўрганилганида мурожаатда келтирилган важлар қисман тасдиқланди.

    Яъни, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома киритилиб, унда С.Р.нинг ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузиб келгани учун Ўзбекистон Республикаси МКнинг 100-моддаси 2-қисмининг 3-бандига асосан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик сўралган.

    Ушбу тақдимнома рад этилишига қарамасдан, иш берувчи мансабдор шахснинг 2022 йил 15 июль куни С.Р.нинг эгаллаб турган лавозимидан қонунга хилоф равишда озод этган.

    Омбудсман мазкур мурожаат юзасидан тегишли вазирликка тақдимнома киритиб, унда мурожаатчи С.Р.нинг эгаллаб турган лавозимидан ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилиши билан боғлиқ ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қонунни бузган мансабдор шахсга нисбатан тегишли чора кўрилишини сўради.

    Омбудсман тақдимномасига асосан, фуқаро С.Р. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилиниб, ходим аввалги вазифасига ишга қайта тикланган.

    Иш берувчига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates