Газ жиҳозларига буюртма асосида ҳам хизмат кўрсатилади

    Биламизки, уй ичи газ жиҳозларига техник ва профилактик хизмат кўрсатилади.

    Бироқ, табиий газ таъминоти истеъмочиларга буюртма асосида ҳам хизмат кўрсатиши мумкин. Бунинг учун 104 рақами орқали мурожаат қилсангиз кифоя.

    “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълумотига кўра, газ асбобларини буюртмаларга асосан таъмирлаш ишлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

    - газ сизиб чиқиш ҳолларида – зудлик билан;

    - овқат тайёрлаш аппаратларининг носозлигида – бир сутка ичида;

    - иситиш мавсумида иситиш аппаратларининг носозлигида – иситиш мавсумидан ташқари бошқа пайтларда икки сутка ичида;

    - аппаратларни алмаштириш - беш сутка ичида назоратдан ўтказилиши шарт.

    Газ сизиб чиқиш ҳолатидан ташқари қолган барча таъмирлаш ишлари шартнома асосида амалга оширилади.

    Буюртмалар асосида газ жиҳозларини таъмирлашда буюртмада кўрсатилган барча носозликлар бартараф этилади. Таъмирланган газ жиҳозининг иш қобилияти текшириб кўрилади ҳамда аниқланган муаммолар бартараф этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates