Газлида йилига 4,5 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган қурилма ишга туширилади

    Энергетика 22 октябр 2020 1053

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Учқир» газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш» бўйича қиймати 49,4 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириляпти.

    Лойиҳа йилига 4,5 миллиард куб метр газни қайта ишлашга эга бўлган янги пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш орқали йилига 80,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ҳамда 37,5 минг тонна конденсатни ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотларга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

    Ушбу лойиҳа доирасида, газни цеолитли қуритиш қурилмаси, суюлтирилган газни қабул қилиш, суюлтирилган газни сақлаш ва истеъмолчиларга етказиш учун сиғимлар, пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларини, лаборатория бинолари ва бошқаларни қуриш кўзда тутилган.

    Ушбу лойиҳани жиҳоз ва материаллар билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларнинг расмий вакиллари билан умумий қиймати 13,9 миллион долларга тенг 18 та хорижий, ҳамда умумий қиймати 128,34 миллиард сўмга тенг 55 та маҳаллий шартномалар тузилган бўлиб, ҳозирда барча хорижий ва маҳаллий шартномалар бўйича молиялаштириш амалга оширилган.

    Ускуналарни импорт асосида етказиб келиш доирасида Украинанинг «Сумское НПО» ва «Турбогаз» заводлари, Россиянинг «Гидромашсервис», «АЗСТРАСТСТРОЙ» ва «Промресурс» заводлари, Германиянинг «Linde AG» ва бошқа чет эл заводлари билан шартномалар тузилган.

    Бугунги кунда Бош пудратчи – «Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ томонидан умумий ишларнинг 80,1 фоизи бажарилган.

    Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates