Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади

    Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади

    Жорий йил 23 майда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда гендер тенглик ва муносиб меҳнат йўллари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

    Анжуманда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси директори Олга Кулаева, халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатларнинг 100 дан ортиқ соҳа мутахассислари, экспертлари, Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

    Тадбирда Сенат Раиси гендер сиёсати жамият ва давлат тараққиётининг таянч омилига айлангани, “Гендер ва тараққиёт”, “гендер мувозанати”, “хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни” каби тушунчалар давлатимиз дастурий ҳужжатлари ва ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишда ўз ифодасини топаётганини таъкидлаб ўтди.

    2030 йилга қадар Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясининг қабул қилиниши бу борадаги ишларни тизимли, муайян мақсадга йўналтирилган ҳолда амалга оширишга имкон яратяпти. Сўнги йилларда соҳага оид 40 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари ва муҳим концептуал ҳужжатлар қабул қилинди.

    Мазкур ҳужжатлар доирасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратилиши, аёлларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнининг мустаҳкамланиши, уларнинг таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун зарур шароит яратилганлиги, бандлигини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда аёлларнинг иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида муҳим чоралар кўрилаётганлиги иштирокчилар томонидан алоҳида қайд этилди.

    Бугунги кунда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида банд бўлган аҳоли ўртасида хотин-қизлар улуши 77 фоизни, иқтисодиёт ва саноат соҳасида 46 фоизни ташкил этади, 2 минг нафарга яқин хотин-қизлар давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритяпти.

    Олий таълим муассасаларида таълим олаётган хотин-қизлар сони 6 баробарга кўпайди.

    Шунингдек, халқаро экспертлар томонидан мамлакатимизда меҳнат муносабатлари тизими тубдан ислоҳ қилинганлиги ҳамда мажбурий меҳнатга барҳам берилгани, муносиб меҳнат принциплари доирасида аҳолининг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги юқори баҳоланди.

    Бу борада Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда қабул қилинган Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган дастур, меҳнат соҳасидаги ҳамда ишлаб чиқариш ва техник йўналишлардаги халқаро стандартларни мамлакат иқтисодиётига кенг татбиқ этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳим ўрин тутади.

    Тадбирда Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бюроси директори О.Кулаева, қатор халқаро ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари маъруза билан иштирок этди.

    Тадбир якунлари бўйича халқаро конференция иштирокчиларининг гендер тенгликни таъминлаш, муносиб меҳнат принципларини кенг татбиқ этиш бўйича тавсиялари ишлаб чиқилди.

    Унда, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда тазйиқлардан ҳимоялаш, хотин-қизларнинг таълим олишлари тиббий хизматлардан тенг фойдаланиши, улар учун хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат учун муносиб ҳақ тўлаш ва норасмий бандликни қисқартириш ҳамда ушбу йўналишдаги халқаро стандартларни татбиқ этиш ишларини тизимли давом эттириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates