«Германия – Марказий Осиё» парламент гуруҳи вакиллари билан «Тараққиёт стратегияси» марказида учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 30 апрель куни «Тараққиёт стратегияси» марказида шу кунларда мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Германия Бундестагидаги «Германия – Марказий Осиё» парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Марказ ижрочи директори Элдор Туляков Германия Бундестаги депутатларига Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, бевосита Марказ фаолияти, шунингдек, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берди.

    Шунингдек, Марказ раҳбари аҳолини мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган узоқ йиллик муҳим стратегик ҳужжатлар ва сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг бу борадаги таклиф ва фикр-мулоҳазаларини тизимли ўрганиб бориш механизмлари бўйича сўз юритди.

    Ўз навбатида Германия томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришларни эътироф этиб, ҳамкор сифатида бу йўлда Ўзбекистонни ҳамиша қўллаб-қувватлашини мамнуният билан маълум қилишди. Шунингдек, делегация аъзолари ислоҳотлар жараёнига фуқароларни фаол жалб қилиш ва аҳолининг турли қатламларини қамраб олиш борасидаги Германия тажрибаси билан ўртоқлашди.

    Учрашув якунида «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Германия Бундестагидаги «Германия – Марказий Осиё» парламент гуруҳи ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates