Германияда ўқиган Туркистон ёшлари ҳақида китоб нашрдан чиқди

    Истанбулда “Akademik kitaplar” нашриёти томонидан “Германияда таълим олган Туркистон ёшлари” китоби чоп этилди.

    Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими Баҳром Ирзоев қаламига мансуб китобнинг нашри Туркий давлатлар ташкилоти кўмагида амалга оширилган.

    Китобда совет ҳокимияти ҳукмронлиги даврида ўзбек тараққийпарвар зиёлиларининг халқимизни тараққиётга бошлаш йўлидаги қаҳрамонона кураши ҳақида ҳикоя қилинади.

    Китобда жадид тараққийпарварларининг “Кўмак”, “Нашри маориф” ташкилотлари фаолияти, туркистонлик ёшларнинг чет элда таълим олиши тарихидан сўз юритилади.

    Уларнинг ватандошларга ёзган хатлари ва ижод намуналари ҳам киритилган. Шунингдек, шўро мамлакатига қайтиб келишгач, маҳв этилиши билан боғлиқ аччиқ қисматлари қаламга олинган.

    Таъкидланишича, китобдаги кўпгина материаллар кейинги икки йил мобайнида oyina.uz порталида эълон қилиб борилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates