Германияда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тақдимоти ўтказилди

    Маданият 23 сентябр 2020 2846

    Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонасида «Ниҳол» ўзбек-олмон илмий-маданий жамияти ҳамда «Давра» ўзбек-олмон маданий жамияти вакиллари иштирокида янгидан нашрдан чиқарилган 5 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тақдимотда элчи Набижон Қосимов бугунги кунда мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ҳамда мавқеини оширишга, уни сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўллашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлади.

    Тадбирда ўзбек тили бугун нафақат Ўзбекистонда, балки кўплаб хорижий давлатларда, жумладан, Берлиндаги Гумбольд номли университетида ҳам ўргатилаётгани айтилди. Пандемия шароитида чекловлар сабабли Гумбольд номли университетга мазкур луғат тўпламини тақдим этиш яқин кунларда амалга оширилиши маълум қилинди.

    Учрашув доирасида Ўзбекистоннинг илмий ва маданий салоҳияти Германияда кенг тарғиб этилиб, ушбу йўналишларда икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда фаол иштирок этиб келаётган «Ниҳол» ўзбек-олмон илмий-маданий жамиятига беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдим этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Германияда ишлаб, ижод қилиб келаётган ватандошларимиз «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ўзбек тилини ривожлантиришда, шунингдек, чет элда яшаётган ватандошлар фарзандларининг она тили ҳақидаги билимларини бойитишда муҳим манба ҳисобланишини, айни пайтда ушбу луғат Германиядаги немис олимлари учун ҳам фойдали эканлигини таъкидладилар.

    — Хусусан, ҳозирги пайтда Гумбольд номли университетнинг Марказий Осиё бўлимида талабаларга ўзбек тилидан сабоқ бераётган профессор Ингеборг Бальдауф учун бу ажойиб туҳфа бўлади, — дейди Берлиндаги Гумбольд номли университети доценти Аҳмад Ҳамидов.

    Потсдам шаҳридаги Геотадқиқотлар маркази илмий ходими Аброр Ғафуровнинг фикрича, 5 жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг тақдим этилиши албатта, бутун Ўзбекистон ва ўзбек халқи учун жуда муҳимдир. Ушбу манба ниҳоятда фойдали бўлиб, ёш авлоднинг ўзбек тилини ўрганишига катта ёрдам беради. Тақдим этилган луғатлар Германиядаги «Ниҳол» ўзбек-олмон илмий-маданий жамияти томонидан ташкил этилган ва бунда ўзбек ёшлари, ватандошларимиз фарзандлари таҳсил олаётган ўзбек тили курслари самарадорлигини таъминлаш имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates