Шунингдек, чарм-пойабзал саноатида 200 дан ортиқ турдаги импорт хом-ашё бўйича божхона имтиёзлари уч йилга узайтирилади. Бугун имзоланган яна бир муҳим қарор билан заргар тадбиркорларга хом-ашёни чегирма билан сотиб олиш имконияти ҳамда солиқ, божхона ва банк имтиёзлари берилмоқда.
Бу орқали ушбу тармоқларда 2,6 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириб, қўшимча 4,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди. Йиғилишда бир ой муддатда 2023 йилда саноатни 14 фоизга ошириш бўйича саноат ва инвестиция дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.
Бунда:
- Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ цианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш;
- 1 июнга қадар Пистали конида 6-гидрометаллургия заводини ишга тушириш;
- август ойида “Ёшлик-1” мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлашни таъминлаш топширилди.









