Гўшт нарҳи қимматласа кимга яхши?

    Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган фермер хўжалиги раҳбарининг гўшт ва сут маҳсулотлари етиштиришнинг таннархи ошиб бораётгани туфайли даромад ёки соф фойда қисми камайиб кетаётгани ҳақидаги сўзлари кенг муҳокама бўлмоқда.

    Унинг фикрларини тинглаб, менда саволлар пайдо бўлмоқда. Аввало, бу инсоннинг фермер эканлигига шубҳам бор? Фермер бўлса, нега сомонни ва бошқа ем-хашакни сотиб олади? Негаки, давлатимиз томонидан чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган хўжаликлар ҳар тамонлама қўллаб- қувватланмокда. Бунда чорва шартли мол бош сонига қараб, етарлича ер майдони ажратилмоқда. Уларга биринчи навбатда солиқ юкининг камайтирилган, субсидия олиш имкониятлари кенгайтирилган, етиштираётган маҳсулотларига нархни эркин белгилаш ва имтиёзли равишда кредитлар олиш каби имтиёзлар берилган.

    Бу каби имкониятлардан унумли фойдалишдан ташқари, ердан самарали фойдаланган ҳолда йилига 2-3 марта ҳосил олаётган деҳқонларимиз тажрибаси кенг қўлланмоқда. Натижада чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари мўл озуқа етиштириш эвазига маҳсулот таннархига салбий таъсир кўрсатадиган четдан озуқа ва ем-хашак сотиб олиш ҳажмини кескин камайтиришга эришиш мумкин.

    Шу ўринда виждон масаласида, шу юртнинг тадбиркор фарзанди сифатида ўйлаб қарайдиган бўлсак, юртдошларимизни арзон чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш зиммамизда эканлигидан нолиш эмас, фахрланишимиз керак. Зеро, юртимизда чорвачилик йўналишида фаолият юритиб, юқори натижаларга эришаётган фермерлармиз кўплаб топилади. Ердан фойдаланиш, маҳсулот таннархини пасайтириш, мўл ва сифатли озуқа етиштириш сирларини улардан ўрганиш лозим.

    Яна бир гап. Бу инсон қорамол парваришлаш билан шуғулланаётган бўлса, гўшт етиштиришдан оладиган даромади камайган бўлиши мумкин. Аммо, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир маҳсулотнинг баҳоси унга бўлган талаб ва таклиф асосида ўзгаради. Гўшт нархини ошириш истагини билдирганимиз билан истеъмолчи харид қилмаса, гўшт расталарда қолиб кетса ва вақт ўтиб яроқсиз ҳолга келса яна ким зарар кўради? Албатта, ишлаб чиқарувчи.

    Чорванинг озуқасига келадиган бўлсак, уларнинг нархи қимматлашуви ҳам бозор иқтисодиёти талабларига бориб тақалади-ку. Агарда ҳозирги фермерлар қишлоқ хўжалиги ходими эмас, балки кўп қирали тадбиркор эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу инсонга йўналишини ўзгартиришни ёки эҳтиёжлари учун ем-хашак базасини яратиш чораларини кўриш зарурлигини эслатган бўлардим.

    Рўзиқул ПРИМҚУЛОВ,

    Сирдарё вилояти фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates