Ғозғон шаҳар ҳокимлигининг тендер савдоларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

    Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган текширувда Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган тендер савдоларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, ҳокимликка нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ғозғон шаҳар ҳокимлигида 2024 йил давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларининг Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

    Жумладан, Ғозғон шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йил давомида Ғозғон шаҳар марказий кўчаларига камералар ўрнатиш учун зарур товарлар олиб бериш, шунингдек, “Ёшлар дафтарида”ги ёшларни иш билан таъминлаш учун маиший техника ва тикув машиналари харид қилиш мақсадида 4 та савдолар бўйича бошланғич нархи 514,0 млн сўмлик товар, иш ва хизматларни бажариш бўйича эълонлар жойлаштирилган.

    Ўрганишлар давомида, мазкур амалга оширилган давлат харидларининг барчасида харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклиф ҳужжатлари баҳолаш мезонлари бўйича тўғри баҳоланмаганлиги аниқланди.

    Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан буюртмачи ташкилотга белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates