Ғурур, ифтихор масканида Мангуберди бобомиз сиймосидан руҳ олиб яшаш

    Фикр 30 август 2022 2350

    Бундан салкам бир йил олдин Давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида бўлиб, ташриф чоғида Жалолиддин Мангуберди мажмуасининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирар экан: «Бу ер билим, маънавият, ғурур маскани бўлиши керак. Келганлар айланиб, ҳордиқ чиқариши билан бирга Мангуберди бобомиз ҳаётини яққол тасаввур қилиши, бундан руҳ олиши керак...», — деган эдилар. Бу фикрлар бугун ўз исботини топди.

    Ушбу муҳташам мажмуанинг очилиш маросимига йиғилганларнинг қалбидаги ифтихор туйғулари, буюк аждодимиз – Жалолиддин Мангубердининг шонли тарихидан фахрланиш ҳисси уларнинг юзу-кўзларида акс этди. Бугун воҳадошларимиз Хоразм фарзанди Мангубердининг жасур ва мардонавор сийрати, унинг буюк сиймосидан чин маънода «руҳ» олди.

    Президентимиз ёдгорлик мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этар экан, улуғ саркарданинг шахсияти, тарихда тутган ўрни ҳақида алоҳида тўхталди.

    Жалолиддин Мангубердининг шонли ўтмиши, жасорати, матонати, она юртга бўлган садоқати, ватан тинчлиги йўлидаги фидойилиги юртимиз оналари тарбиялаётган фарзандлар – эртамиз эгалари бўлган ўғлонлар учун чин маънода ибрат вазифасини ўтайди. Орадан неча асрлар ўтса ҳамки, унинг тарихда қолдирган шонли изи сира ўчмайди. Жасорати асло унутилмайди.

    Давлатимиз раҳбари ўз нутқида буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, уни халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш зарурлиги хусусида сўз юритар экан, фидойи олим ва адибларнинг илмий-ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, Жалолиддин Мангубердининг қаҳрамонлик тарихини тўлақонли ёритиб берадиган илмий энциклопедия яратиш муҳим вазифа эканини таъкидлаб ўтди.

    Биз ушбу улуғ сиймо билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Унинг номини, шону шарафини қанча эътироф этсак шунча кам. Ушбу мажмуа элдошларимиз учун нафақат сўлим гўшага, балки, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, ғурур масканига айланади. Биз ҳар сафар Жалолиддин Мангуберди тимсолига термилар эканмиз, ундан куч оламиз, шижоат оламиз, унга қараб она Ватанни севишни ўрганамиз.

    Шу табаррук тупроқ, азиз Ватан барчамиз учун муқаддас. Уни кўз қорачиғидек асраш, эъзозлаш, ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиздир.

    Гулсара Қурбанбаева,

    Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи,

    Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates