Ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    Ҳафта бошида Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

    “Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳафта бошида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси +9...+14, кундузи +20...+25, 1-2 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +22...+27 даража бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25, 1 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +22...+27, 2 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлади.

    Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25, 1 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +22...+27, 2 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15, кундузи 30 сентябрда +20...+25, 1 октябрда +23...+28, 2 октябрда +25...+30 даража бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи 30 сентябрда +20...+25, 1-2 октябрда +22...+27 даража бўлади.

    Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража бўлади.