Ҳафта охирида Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

    Ўзгидромет шу йил 29 ноябрдан 1 декабрга бўлган вақт оралиғи учун берган об-ҳаво башоратларига кўра, ҳафта охирида мамлакатнинг водий вилоятларидан ташқари барча ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

    Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти:

    • Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь - 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
    • Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 1 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

    Бухоро, Навоий вилоятлари:

    • Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
    • Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 8-13° илиқ; 30 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 3-8° илиқ: чўл ҳудудларда 29 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрь-1 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

    Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари:

    • Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
    • Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 декабрда кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

    • Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
    • Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 1 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари:

    • Ҳаво бироз булутли бўлади, 29 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 30 ноябрь- 1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
    • Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечас 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

    Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари:

    • Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 29-30 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
    • Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ; 1 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.