Ҳафта охирида қандай об-ҳаво кузатилади?

    Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.

    Эртага Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

    Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

    Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ атрофида, эртага кундузи 21-26 даража илиқ бўлади, якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади, ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқдан юқори бўлмайди.

    10 мартда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши ҳавфи бор.

    10-12 мартда кутилаётган ёмғирлар ҳисобига тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Пойтахтимизда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, эртага кечга томон ва якшанба куни кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

    Бугун ва эртага кундузги ҳаво ҳарорати 24-26 даража илиқни ташкил этади, якшанба куни 17-19 даража илиқгача салқинлашади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates