Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати сезиларли пасайиши кутилмоқда

    Шу йилнинг 11-12 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

    Ҳаво ҳарорати асосан +38...+40 даража, жанубда +42 даражагача бўлади.

    Фақат шимоли-ғарбий вилоятларда ва чўл ҳудудларда эртага кундузи ҳарорат +2...+3 даражага пасаяди.

    13 август — чоршанба куни ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Лекин иссиқнинг сезиларли даражада пасайиши иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кутилмоқда, бунда республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +34...+37 даражагача, фақат энг чекка жанубда 40 даражагача пасаяди.

    Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида 13 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тошкентда: асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечалари +21...+23 даража, кундуз кунлари 11-12 авустда +38...+40 даража, 13 августда +36...+38 даража, 14-15 августда +34...+37 даража бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates