Ҳамкорликнинг янги босқичи

    Кейинги йилларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик кўлами кундан кунга кенгайиб бормоқда.

    Кўпқиррали ҳамкорлики туфайли турли соҳалардан 140 дан ортиқ ҳаётбахш лойиҳаларга муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 6 та резолюцияси қабул қилинди, Оролбўйи минтақаси аҳосилини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун махсус Траст фонди фаолият юритмоқда.

    Ўзбекистон БМТнинг бир қатор нуфузли тузилмаларига сайланди ва уларнинг ишида фаол иштирок этмоқда. Биргаликда глобал кун тартибига оид, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш, камбағалликка ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари бўйича йирик халқаро тадбирлар ўтказилмоқда.

    Жорий йилнинг 19-сентябр куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўзбек тилида нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари долзарб глобал ва минтақавий муаммоларга ечим топиш борасида илгари сурган ташаббус ва таклифлари сессия иштирокчилари томонидан юксак баҳоланди.

    Президентимиз мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсати қатъий давом эттирилаётганлиги ҳамда Ўзбекистон “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар йўлидан дадил илгари бораётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, Президентимиз ўз маърузларида юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар. Жумладан, кейинги йилларда юртимизда таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларни алоҳида қайд этиб ўтдилар.

    Айниқса, инсон капиталини ривожлантириш ва креатив ёш авлодни тарбиялаш – Ўзбекистон ўз олдига қўйган стратегик вазифалардан биридир. Биз ҳамма учун очиқ ва сифатли таълимни камбағалликка барҳам бериш, халқ фаровонлигини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишнинг энг самарали омили, деб биламиз. Мамлакатимиз охирги йилларда бу борада катта тажриба тўплади – таълим тизими тубдан ўзгармоқда. Ўтган олти йилда мактабгача таълимдаги қамров 21 фоиздан 70 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 38 фоизга етди. 2030 йилга қадар ҳар бир боланинг боғчага қатнаши, мактабни битираётган ҳар икки ўқувчининг бири эса олийгоҳда ўқиши учун имконият яратилиши борасида айтган фикр- мулоҳзалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

    Шунингдек, иқтисодий интеграция ва минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги ташаббуслари Ўзбекистон учун янги йўналишлар, горизонтлар яратилишига хизмат қилмоқда ҳамда жаҳон ҳамжамияти билан янада чуқурроқ ва самаралироқ ҳамкорликка йўл очмоқда.

    Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясини сиёсий жиҳатдан ёритаётган қатор нуфузли хорижий ОАВлари ҳам Президентимизнинг илгари сурган ташаббусларини ижобий баҳолаб, бугунги кунга келиб Ўзбекистон нафақат Ўрта Осиёда, балки минтақада ҳам ҳал қилувчи лидерлик ролини эгаллаётганини қайд этишмоқда.

    Ўктам САЛОМОВ,
    Фарғона политехника институти ректори, техника фанлари доктори.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates