«Ҳаммамиз учун зарур ва БМТ ҳам хоҳлайдиган келажак!»

    Фикр 24 сентябр 2020 3221

    Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади. Ушбу сессия жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан масофавий кўринишда ўтгани билан тарихда қолди.

    БМТнинг 2017 йил 12 сентябрда ўтказилган навбатдаги сессиясидан фарқли ўлароқ бу гал Президентимиз, нутқини ўзбек тилида сўзладилар ва сессия иштирокчи давлатлари томонидан илиқ кутиб олинди.

    2017 йилда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5та ташаббусдан 4таси бевосита амалиётда татбиқ этилганига гувоҳи бўлдик.

    Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз нутқларида минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурдилар.

    Хусусан, БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш;

    БМТ бош котибининг бугунги инқирозли вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларига бағишланган саммитни ўтказиш бўйича таклифи маъқулланди;

    ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббусини қўллаб-қувватлашга дунё ҳамжамияти чақирилди;

    барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклиф этилди;

    БМТ ҳомийлигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил қилиш;

    минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш;

    2021 йилда ЮНEСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга Ўзбекистон тайёрлиги маълум қилинди;

    БМТ ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш;

    Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш;

    Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни, БМТ ва унинг институтлари билан амалий мулоқотни ривожлантириш учун доимо тайёрлиги маълум қилинди;

    Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклиф этилди. Шунингдек, ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

    Бундан ташқари Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқларида нутқида судларнинг мустақиллиги, коррупцияга қарши кураш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар:

    Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлиги таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганлиги;

    Коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилганлиги, керакли қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мустақил Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилганлиги;

    Тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга ўргатиш ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича манзилли ишлар олиб борилаётганлиги;

    Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилаётганлиги; тўғрисида фикр билдирдилар.

    Сўзимизни якунлар эканмиз, Муҳтарам Президентимизнинг ушбу нутқларига ва унда келтирилган таклифларга қардош миллат вакиллари ҳам чуқур қизиш билдириб келмоқдалар, БМТ Цивилизациялар альянси ишлари бўйича Туркия миллий мувофиқлаштириш кенгаши раиси, тарих фанлари доктори, профессор Бекир Карлига Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи тинчликпарварлик, ҳамкорлик ва бунёдкорликка интилиш ғоялари билан йўғрилганлигини эътироф этиб, Ўзбекистоннинг нафақат COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган вазиятни, балки геосиёсий, иқтисодий ҳамда экологик муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳамкорликда муҳокама қилиш ишларида фаол иштирок этаётганидан мамнун эканлигини билдирар экан, конструктивизм, барча соҳадаги долзарб масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда очиқлик ва турли шериклар билан ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматда ўзаро алоқаларни кенгайтириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосини ташкил этгани қувонарли ҳол эканини таъкидлади.

    Пўлат Қобилов,

    Тошкент давлат юридик университети

    Ихтисослаштирилган филиали ўқитувчиси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates