9-тур ўйинларида эркаклар терма жамоаси чемпионлик йўлида асосий рақиб — Ҳиндистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар бугун соат 18:15 да бошланади.
Ушбу учрашув шахматчиларимиз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, йигитларимиздан юқори даражадаги ўйин кутиб қоламиз.
Аёллар терма жамоамиз эса Сербия жамоаси билан тўқнаш келади. Қизлар терма жамоасидан ҳам ғалаба учун бор кучларини сарфлаб, юртимиз шаънини ҳимоя қилишига ишонамиз.
Эслатиб ўтамиз: Аввалроқ Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7-тур ўйинларида эркаклар терма жамоаси Украинани 3:1 ҳисобида, қизлар эса Грецияни 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этган эди.