Ҳар бир аёл учун бахтли оналикни кафолатлайдиган шароит яратишимизга ишонаман —Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.

    Ушбу марказ ташкил этилгани 50 йиллиги билан табриклаб, унинг барча ходимларига миннатдорлик билдирди.

    "Бугун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ўзининг 50 йиллигини нишонламоқда.
    Марказнинг барча ходимларини ушбу муҳим сана билан чин юракдан табриклайман ва уларнинг ҳар кунлик фидокорона меҳнатлари учун чуқур миннатдорлигимни билдираман.
    Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони профилактикаси ҳамда уни даволаш бўйича янги Давлат дастури доирасида аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирамиз. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
    Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳар бир аёл учун бахтли оналикни кафолатлайдиган шароит яратишимизга ишонаман", деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates