Мулоқот давомида асосий эътибор таълим, соғлиқни сақлаш ва инсон капиталини ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган давлат дастури, шунингдек, оналар ва болалар ўлими мавзуси кенг муҳокама қилинди. UNFPA томони ушбу соҳаларда мамлакатимизга экспертлик кўмаги ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.