Ҳарбий прокуратура сайёр қабул ўтказди

    Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан вилоятнинг олис ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида сайёр қабул ўтказилди.

    Сайёр қабулга Марказий ҳарбий округ, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот ва идоралардан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилиниб, сайёр қабулда ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

    Тадбирда Самарқанд ҳарбий прокурори сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига яратилган шароитлар, имконият ва имтиёзлар ҳамда сайёр қабулни ўтказишнинг мақсади ҳақида тўхталиб ўтди.

    Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли кредит асосида уй-жойга эга бўлиш, хизмат жойини кўчириш, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа масалаларда 48 та мурожаат тингланиб, шундан 9 та мурожаат жойида қаноатлантирилди, 16 та мурожаат назоратга олинган ҳолда ваколатли ташкилотларга юборилди, 23 та мурожаатларга эса атрофлича тушунтиришлар берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates