баннер
16 мар 2025
12:28

    Ички ишлар вазири ҳар ойнинг охирги якшанбасида фуқароларни қабул қилади

    Ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари эса ҳафтанинг ҳар якшанба куни қабуллар ўтказади.

    Ички ишлар вазирлигининг мутасадди раҳбарлари қабул кунлари ва сайёр қабул кунлари маълум қилинди.

    Қайд этилишича, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан ҳафтанинг ҳар якшанба куни, Ички ишлар вазири томонидан эса ҳар ойнинг охирги якшанба куни шахсий қабуллар ҳамда жойларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланди.

    Бунда фуқароларнинг ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлиши эътиборга олинди. Мурожаат қилувчиларнинг

    Ички ишлар вазири, унинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини осонлаштирилади.

    Ахборот хизматининг маълум қилишича, ички ишлар вазири ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан якшанба кунлари ўтказиладиган сайёр қабулларнинг вақти ва жойи тўғрисида ИИВнинг интернетдаги саҳифаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБлари томонидан маълум қилинади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech