Қабулда ёшлар қўшимча касб-ҳунарга ўқиш, шартнома пулини тўлаш, тадбиркорликни бошлаш ва кредит олишда ёрдам олиш, саломатлигини тиклаш ва дори-дармонларда кўмак, ишга жойлашиш, уй-жойини таъмирлаб бериш ва коммунал соҳадаги муаммоларини ҳал этиш каби қатор масалаларда мурожаат қилди.
Тадбир давомида ёшлар сўровига кўра, тор мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ҳам ташкил этилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.