Ҳарбий техникалар қишки мавсумда фойдаланиш режимига ўтказилмоқда

    Ҳарбий 6 октябр 2020 3348

    Шимоли-ғарбий ҳарбий округда қўшинлардаги энг масъулиятли тадбирлардан бири – қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки мавсумда фойдаланиш режимига ўтказиш ишлари бошланди.

    Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
    Ушбу комплекс тадбирлар ҳарбий техникаларни юқори жанговар шайлик даражасида ушлаб туриш ҳамда об-ҳавонинг совуқ шароитида созлигини таъминлаш учун ўтказилади.
    Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти ўлкамизнинг Шимоли-ғарбий томонида жойлашгани боис, қишнинг совуқ кунлари бу ерда эртароқ келиши кутилади. Шунинг учун Нукус ва Урганч гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларда жанговар ва ҳарбий техника ҳамда қурол-яроғларни ёзги мавсумдан қишки мавсумда фойдаланиш учун ҳозирлаш бошқа ҳарбий округларга қараганда анча олдин бошланади.
    Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни ёзги шароитдан қишки шароитда фойдаланиш режимига ўтказиш бўйича кўргазмали машғулот ҳам ташкил этилди.
    Машғулотда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов, округ қўмондонлиги ҳамда Нукус ва Урганч гарнизонларидаги ҳарбий қисмларнинг командирлик лавозимидаги ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
    Тадбирда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг жанговар шайлигини таъминлаш, уларни соз ҳолатда сақлашда кўрсатилаётган техник хизматларнинг аҳамияти катталиги таъкидланди. Ҳар бир командир, ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига бириктирилган қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг соз ва шайлиги учун масъул эканлиги эслатилди.
    Кўргазмали машғулотни ташкил этиш учун ҳарбий қисмнинг жанговар ва ҳарбий техникаларни сақлаш паркида олтита ўқув нуқтаси ташкил этилди. У ерда жанговар машина, танк, зирҳли транспортёр, зенит-артиллерия қурилмалари, махсус техника, қурол-яроғ ва бошқа техникаларни қишки шароитда фойдаланиш режимига ўтказиш ишларининг аҳамияти, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ташкил этилган постларда самарали ва сифатли иш олиб бориш, қурол-яроғ ва техникани об-ҳавонинг ҳарорати паст шароитларда ишлатиш қоидалари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассислар томонидан йўриқномалар берилди.
    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни мавсумий фойдаланиш режимларига ўтказиш йилига икки маротаба – баҳор ва кузда ташкил этилади.
    Тадбир режасига кўра октябрь ойининг охиригача Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларидаги мавжуд қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг барчаси қишки мавсумда фойдаланиш учун шай ҳолатга келтирилади.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates