Ҳарбий-ватанпарпарлик руҳидаги тадбирлар танлов асосида баҳоланади

    Ҳарбий 10 июн 2020 4333

    “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (369-сон, 10.06.2020 й) қабул қилинди.

    Қарор билан Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Унга кўра:

    • танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторлари ўртасида ҳар йили 1 январдан 20 декабргача схема асосида ўтказилади;
    • ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1 санасигача электрон кўринишда ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этилади;
    • танлов ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилади ва ўтказилади;
    • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ташкилий ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳисобланади;
    • тегишли манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул шахслари ишчи орган фаолиятида ўз таклифлари билан иштирок этиш ҳуқуқига эга;
    • танлов натижалари ҳар йили январь ойида “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates