Ҳароратингиз баландми? Парацетамол ёки аспирин қабул қилишга шошилманг !

    Саломатлик 26 май 2020 1776

    Агар инсонда коронавирус кечаётган бўлса бундай дориларни қабул қилиш хавфлидир.

    Бу ҳақда украиналик вирусолог олима, биология фанлари номзоди Надежда Жолобак “Вечерняя Москва” порталига берган интервьюсида тўхталиб ўтди. Олима ўз чиқишида, шунингдек, коронавирусга чалинганлар учун қабул қилиш хавфли бўлган дори воситаларини санаб ўтди. Бу дорилар деярли ҳар бир хонадоннинг дори қутисида доимий топиладиган препаратлардир. Улар парацетамол, аспирин, яллиғланишга қарши ностероид воситалар гуруҳига кирувчи ибупрофен вольтарен, диклофенак ва напроксен каби шифо воситаларидир.

    -Бу дорилар инсон организмини вирусга янада таъсирчанроқ қилади, инфекциянинг ўпкага осон кириши учун шароит яратади. Бундан италиялик ва франциялик тадқиқотчилар тажрибаси дарак бермоқда, -дейди вирусолог Надежда Жолобак.

    Шифокор, шунингдек, парацетамолни қабул қилишдан огоҳлантирган, чунки, унинг коронавирусга таъсири охиригача ўрганилмаган.

    Мутахассис тана ҳарорати кўтарилганда ўзини даволаш билан шуғулланмай шифохонага мурожаат қилишни тавсия қилган. Кўрилган чоралар самарадорлиги дориларнинг тўғри тайинланганига бевосита боғлиқ. Бунда эса фақатгина шифокор ёрдам бериши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates