Кечанинг энг кутилган жангларидан бири ҳаваскор боксда икки карра Олимпия чемпиони, юртдошимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳамда филиппинлик боксчи Марк Антонио ўртасида кечди.
8 раунд давом этган тўлиқ беллашувда Дўсматов фаол ва аниқ зарбалар билан устунликни қўлга киритди. Барча ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбекистонлик боксчи фойдасига баҳолади.
Шу тариқа, 32 ёшли Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингдаги 7-жангида 7-ғалабасини қайд этди.
У сўнгги жангини 2023 йил ноябрда Россия Федерациясида Жанубий Африка Республикаси вакили Сипхамандла Балега қарши ўтказган ва у жангда ҳам очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.
Унинг бу сафарги рақиби — 28 ёшли Марк Антонио профессионал фаолиятидаги 15-жангида майдонга чиқди. Унинг ҳисобида ҳозирда 11 та ғалаба ва 3 та мағлубият мавжуд.









