Ҳаводан пайдо бўлган қарздорлик ёпилди

    Учкўприк тумани Янгийўл МФЙ Янгийўл қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан И.Мирзаҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учкўприк тумани Халқ қабулхонасига ичимлик сувдан асоссиз ҳисобланган қарздорлик юзасидан мурожаат қилди.

    Ушбу мурожаат Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

    Мурожаатда айтилишича, 2021 йилнинг апрель ойида ушбу қишлоқдаги 41 та хонадонга “Ўзсувтаъминот” АЖ “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Учкўприк тумани бўлими томонидан сув ҳисоблагичлар ўрнатилган. Сув ҳисоблагич ўрнатилгунгача бўлган қарздорлик бўйича истеъмолчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган. Лекин сув ҳисоблагич ўрнатилгани ва базага киритилгани ҳақидаги ҳужжатлар истеъмолчиларга салкам бир йил вақт ўтгунга қадар ҳам тақдим этилмаган ҳамда сув ҳисоблагичи йўқлиги сабабли ўрта тўловда қарздорлик ҳисобланган.

    Мурожаат Учкўприк тумани жамияти ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ўрганилганда ҳақиқатан ҳам ушбу манзилдаги 41 та хонадонга сув ҳисоблагичлар ўрнатилгани, лекин ўрнатилган улар “Ўзсувтаъминот” АЖ “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Учкўприк тумани бўлими базасига киритилмагани ва истеъмолчиларга ҳужжатлар тақдим этмагани аниқланди.

    Ўрганув давомида ушбу истеъмолчиларнинг хонадонларига ўрнатилган сув ҳисоблагичлар базага киритилди ҳамда уларнинг ҳар бирига ҳисобга киритилгани ҳақидаги ҳужжатлар берилди. 9 нафар истеъмолчиларнинг фойдаланилган ичимлик сувдан ҳақдорлиги уларнинг абонент рақамларига ўтказилди ва келгусида ҳам фойдаланилган ичимлик сув учун бадални ўз вақтида тўлаб бориши зарурлиги тушунтирилди, дейилади Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates