Ҳайдовчиларни маъмурий огоҳлантиришга оид қонун лойиҳаси парламентга киритилди

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “огоҳлантириш” жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    ЎзЛиДеП фракцияси “маъмурий жазо чоралари тизимини тўлиқлаштириш, ҳуқуқбузарликка тўғри ва холис ёндашишга хизмат қиладиган нормаларни киритиш“га қаратилган ҳужжатни концептуал жиҳатдан маъқуллади.

    Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидабузарлиги фото ва видео қайд этиш тизимлари ёрдамида қайд этилган ҳолларда бунинг учун айнан ким жавобгар экани аниқ белгиланади.

    Бундан ташқари, биринчи ҳуқуқбузарлик учун жарима ўрнига «ҳуқуқбузарлик оғир бўлмаган ҳолларда фуқароларга нисбатан юмшоқроқ ёндашиш» имконини берувчи маъмурий огоҳлантириш қўллаш таклиф қилинмоқда.

    "Маъмурий огоҳлантириш"нинг алоҳида жазо тури сифатида жорий этилиши, фракция аъзоларининг фикрича, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тарбиявий функциясини ҳам кучайтиришга хизмат қилади.

    “Миллий тикланиш” партиясига кўра, гап ижтимоий хавфлилик даражаси паст бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақида бормоқда. Жумладан, ҳаракат вақтида телефон ёки монитордан фойдаланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, мажбурий суғуртанинг йўқлиги, шунингдек, пиёдалар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари томонидан содир этилган қоидабузарликлар.

    ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари, айниқса, жарималарнинг белгиланган муддатда юборилмаслиги орқали фуқароларга бир неча ой ўтиб жавобгарлик юклаш ҳолатларини кескин танқид қилди. Кодекснинг 36-моддасига киритилаётган ўзгартиришлар айнан шундай ҳолатларни бартараф этиш, жарималар қонуний муддатда юборилишини таъминлашга хизмат қилади.

    Шунингдек, фракция йиғилишида маъмурий жазолар турларига маъмурий огоҳлантиришни алоҳида тартиб сифатида киритиш фуқаролар манфаати учун тўғри ва адолатли қадам экани қайд этилди. Бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий онги ошиши билан бирга, жазонинг тарбиявий жиҳати ҳам кучаяди.

    Фракция аъзоси Руслан Собиров лойиҳанинг аҳамиятига тўхталар экан, ушбу ҳужжат автомобиллардан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, соҳада фуқароларни қийнаб келаётган айрим муаммоларнинг бартараф этилишига қаратилганини қайд этиб, уни қўллаб-қувватлаш лозимлигини билдирди.

    Йиғилишда фракция аъзолари лойиҳа қонунчиликни янада такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб, уни концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлади ҳамда кўтарилган фикр-мулоҳазалар асосида янада маромига етказиш бўйича таклифлар берди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates