Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги етмагандай маст холда транспорт бошқарган фуқаронинг «Lacetti»си хатланди

    Қарздор томонидан жарима пуллари ихтиёрий муддат ичида тўланмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли «Chevrolet Lacetti» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига тортилди.

    Сўх туманида яшовчи ҳуқуқбузар Ф.Р. 07.03.2024 йил куни «Chevrolet Lacetti » русумли автомашинани Сўх тумани марказий кўчасида бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ҳолда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда ҳаракатланиб кетаётганида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган.

    Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ҳужжатлари судга юборилган.

    Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди ишни кўриб чиқиб, фуқаро Ф.Р.га 13.600.000 сўм жарима жазосини тайинлаган.

    Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими ходимлари 24.03.2024 йилдаги суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Р.ни маъмурий жарима пулларини ўз вақтида тўлаши юзасидан огоҳлантиради.

    Бироқ, қарздор томонидан жарима пуллари ихтиёрий муддат ичида тўланмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли «Chevrolet Lacetti» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига тортилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates