МИБчиларни лақиллатмоқчи бўлган "уддабурон"нинг сири фош бўлди

    «CHERY TIGGO 7 PRO»га тақилган рақам «Жигули» русумли автомашинага тегишли бўлиб чиқди.

    Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди қарздор Л.К..дан «Асакабанк» Фарғона вилоят бошқармаси фойдасига 342 млн. 259 минг сўм ундиришни белгилаганди.

    Шунга асосан Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими ходимлари ҳаракатга тушди. Аввалига қарздорга суд белгилаган суммани ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилди.

    Натижа бўлмагач, унга тегишли мол-мулклар текширилди ва аниқландики Л.К.нинг икки қўли тош орасида эмас - «CHERY TIGGO 7 PRO» русумли 40 F *** FB давлат белгили автомашинаси бор экан.

    Бироқ давлат ижрочилари қанча уринишмасин, автомашина топилса, қани?! Ноилож, автомашинага қидирув берилди.

    Орадан вақт ўтди ўтди. Ниҳоят, Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, «CHERY TIGGO 7 PRO»ни топди. Машина осмонга учмабди, ер ютмабди: уни Л.К.нинг ўзи бемалол бошқарииб юрган экан.

    Қандай қилиб? Осон: бор-йўғи «CHERY TIGGO 7 PRO»га бошқа давлат белги - 40 M***LB рақамини қадаб олган экан, холос.

    Текширувда 40 M***LB давлат рақами «Жигули» русумли автомашинага тегишли бўлиб чиқди. Қойилмисиз?

    Энди нима бўлади? Қонун нимани талаб қилса, шу бўлади-да. Биринчи навбатда «CHERY TIGGO 7 PRO» қарзни қоплашга йўналтирилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates