Ҳайитда Сирдарёда жабр кўрган болажонларга совғалар улашилди

    Ижтимоий ҳаёт 25 май 2020 916

    Барча савоб талаб инсонлар қатори Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳам Сардоба сув омборида техноген фожиасидан талофат кўрган ҳудудда тиклаш ишларида қатнашмоқда.

    Вилоят ҳокимлиги Оқолтин туманидаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинида зарар кўрган 132 та хонадонни қуриб, 50 гектар майдонда ободонлаштириш ишларини амалга оширишни зиммасига олган.

    Бугун бу ерда иш қизғин. Тиклаш жараёнларида вилоятдаги 8 та йирик пудратчи корхона ва 9 та ёрдамчи қурилиш корхонасининг 900 дан зиёд ишчи-ходимлари куну тун ишламоқда. 32 ёритиш чироқлари ўрнатилганлиги бунга ёрдам беряпти. 62 та машина-механизмлар ҳам жалб этилган. Бундан ташқари, 250 нафар маҳаллий фуқаро маош билан таъминланадиган шартнома асосида фаолият юритяпти.

    Бириктирилган 5 маҳалладаги 132 та хонадонлар 7 секторга бўлинган, ҳар бир ҳудудга вилоят ҳокимлигидан раҳбарлар ва ички ишлар ходимлари масъул этиб тайинланган. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Соғлиқни сақлаш бошқармалариан ҳам ходимлар бириктирилган. Шунингдек, вилоят Фавқулодда вазиятлар, Электр тармоқлари ва “Ҳудудий газтаъминот” бошқармаларининг ўнлаб ходимлари ҳамда мудофаа бошқармасининг 300 нафар аскарлари жалб этилди.

    Шу кунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан қурилишга жами 780 метр куб шағал, 180 метр куб қум, 400 метр куб щебень, 340 метр куб кленец, 46 минг дона пишган ғишт, 150 тонна цемент, 410 метр куб ёғоч, 15 тонна арматура, 2100 дона базальт плитаси, 25 тонна қуруқ қоришмалар, 2700 метр квадрат профнастиль материаллари олиб келинди.

    Шу кунга қадар бир қатор ишлар бажарилди. Жумладан, 132 та уйдан 105 тасининг ҳовлилари ва поллари сувлардан буткул тозаланди. 110 та уйда демонтаж ишлари якунланди, 100 та уйнинг дворлари тикланиб, томни ёпиш юмушлари бошланди ва 68 таси профнастиь қоқишга тайёр ҳолга келтирилди. Шунингдек, ҳудуддаги 5 та кўчанинг 2,5 км масофадаги ички йўлларининг 1,7 км қайта тикланди.

    Ҳашарчиларга барча шарт-шароитлар яратилган. Улар ётоқ жой, 3 маҳал иссиқ овқат, ичимлик суви ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Қурувчилар карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда тиббий ниқобларда фаолият олиб бориляпти.

    Рамазон ҳайити куни Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов бошчилигида сектор раҳбарлари қурилиш-тиклаш тадбирлари амалга оширилаётган маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди. Мутасаддилар маҳалла аҳли билан яқиндан мулоқотда бўлиб, иш жараёнлари билан танишишди. Шунингдек, ҳайит муносабати билан 132 та оиланинг ёшларига ноутбук ҳамда ширинликлар туҳфа қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates