Ҳайвонларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    60 та давлатда ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари бўйича носоғлом эпизоотик вазият юзага келган.

    Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонунига кўра, Республика ҳудудида ветеринария осойишталигини таъминлаш ва аҳоли истеъмоли учун сифатли чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.


    Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг маълумотига кўра дунёнинг 60 та давлатида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари бўйича носоғлом эпизоотик вазият юзага келган.

    Миллий матбуот марказида “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар ва галдаги вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мутасаддиларнинг маълумот беришича, республикамизга қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатларида ҳайвонлар орасида куйдирги, қутуриш, бруцеллёз, парранда гриппи ва бошқа турдаги касалликлар қайд қилиб келинмоқда.


    — Дунё мамлакатларида, шунингдек қўшни республикаларида учраётган ҳайвонлар касалликларини республикамиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида, профилактик эмлаш тадбирларини ўтказишга махсус ишчи гуруҳ тузилиб, унга 5 минг нафар раҳбар ва ходимлар бириктирилди, — дейди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Ҳожиакбар Отабоев — Ҳайвонлар касалликларига қарши ўтказиладиган профилактик тадбирлар “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” усул асосида амалга оширилмоқда. Шунингдек, Республикамизга қўшни давлатлардан касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида 38 миллион бош чорва моллар 11 турдаги ҳамда 98 миллион бош паррандалар 4 турдаги касалликларга қарши профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилиши тизимли йўлга қўйилиб, ҳайвонлар сақланадиган жойларда доимий равишда профилактик дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари олиб борилмоқда.


    Мутасаддиларга кўра, Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги давлат ветеринария хизмати томонидан республикамизга кириб келган 1 миллионга яқин автотранспорт воситалари ветеринария-санитария ишловидан ўтказилиб, зарарсизлантирилган. Натижада ҳозирги кунда республика ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари бўйича эпизоотик барқарорлик таъминланиб келинмоқда. Шунингдек, ҳудудларда эпизоотик барқарорлик таъминлаш мақсадида 16,0 миллонта лаборатория диагностик таҳлиллари ўтказилиб, таҳлиллар натижасида 40,0 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 266,0 минг дона тухум, 241 тонна ўсимлик ва полиз маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, савдога чиқарилишининг олди олинган.


    Жорий йил якунигача Халқаро молия институтларнинг грант маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Сирдарё вилоятлари ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари ISO-17025 халқаро стандарти бўйича миллий аккредитациядан ўтказилади.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates