ОКМК: 2024 йил учун йиллик экспорт прогнози муддатидан аввал бажарилди

    2030 йилга бориб ОКМКда ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан мисни 500 минг тоннага ошириш мақсад қилинган.

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати – мис-молибден, полиметалл ва олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда етакчи саналиб, мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 30 та йирик корхона сафига киради.

    Давлатимиз раҳбарининг тоғ-кон саноатига бўлган эътибори туфайли комбинатда кенг кўламда модернизация амалга оширилмокда. Буни далили сифатида рақамларга мурожаат қиламиз. 2012-2016 йилларда комбинат барқарорлиги учун 123 млн доллар сарфланган. 2017-2024 йилларда ушбу маблағ 35 бараварга ошиб, 4,5 млрд долларга етди. Бу эса ўз навбатида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини 1,8 бараварга, маҳаллийлаштириш даражасини эса 7,7 бараварга оширишга замин яратди.

    2030 йилга бориб ОКМКда ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан мисни 500 минг тоннага ошириш мақсад қилинган.

    Ушбу йирик инвестициявий лойиҳани якунига етказиш натижасида эса ОКМКдаги маъдан кони катталиги бўйича дунёда энг йирик кон мақомига эга бўлади.

    Ушбу йўналишда 2025 йилда 60 млн тонна қувватга тенг 3-Мис бойитиш фабрикаси, 180 минг тонна қувватга тенг 6-сон сульфат кислотаси цехи ва Мис бойитиш фабрикасида тўлиқ автоматлаштирилган янги насос-гидротциклон ускуналари фойдаланишга топширилади. Жорий йилнинг 15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташрифи давомида 4-сонли МБФ қурилишига старт берилган. 4-сонли МБФнинг ишга туширилиши натижасида мис ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошади. Бу эса мисдан янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини яратади. Фабрика ва унинг инфратузилмалари фойдаланишга топширилганидан сўнг, 3 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади. Фабрикада йилига 60 млн тонна маъдан қайта ишланиб, 800 минг тоннадан ортиқ мис концентрати ишлаб чиқарилади. Ҳозирда мутахассислар томонидан лойиҳаолди ишлари амалга оширилмоқда.

    Эътиборга молик жиҳати ушбу фабрика ишлаб чиқариш жараёнида юқори технологик, экологик хавфсиз ва тежамкор технологиялар қўлланишини белгиланган бўлиб, фабрикада замонавий технологиялар жорий этилади.

    Бундан ташқари, ОКМК муқобил электр манбаларига ўтиш мақсадида, Наманган вилоятидаги 500 МВт қуёш фотоэлектр станциясидан 2026 йилдан электр энергияни ҳарид қилишга келишилди. Шунингдек, Тошкент вилоятида қуриладиган 150 МВт ФEС ҳам комбинатга электр энергияни 2027 йилдан бошлаб етказиб беришни бошлайди.

    Йилдан йилга ривожланган мамлакатларнинг йирик ишбилармонлари ОКМКга қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, сўнги бир йил ичида комбинат раҳбарияти ва мутахассислари Япония, Корея, Германия, Финляндия, Буюк Британия, Хитой, Сингапур каби ривожланган давлатларнинг юзлаб инвесторлари билан мулоқот олиб бориб, янги инвестицион ва инновацион лойиҳалар устида иш олиб боришмоқда.

    ОКМК республикада биринчилардан бўлиб давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри хорижий кредитларни жалб қилишни бошлаган бўлиб, 2024 йилда уларни ўзлаштириш кўрсаткичи 1,8 млрд долларга етади. Бу эса, ўз навбатида, чет-эл банкларининг комбинатнинг молиявий ҳолатига ишончи юқори эканлигидан далолат беради.

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь ноябрь ҳолатига 578 796 000 долларлик масъҳсулот экспорти амалга оширилиб, прогноз 115,4%га бажарилди.

    Маълумот учун 2024 йил учун 550,0 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши белгиланган бўлиб, 15 ноябрь куни йиллик экспорт прогнози муддатидан аввал бажарилди. 15 ноябрь ҳолатига 550,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

    Йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинади. Хорижга асосан мис, рух, молибден, рений, қўрғошин концентрати, кадмий, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

    2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, жорий йилдан бошлаб Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Марокаш, Португалия каби давлатларга ҳам мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилаяпти.

    Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, январь ноябрь ойларида 266 та лойиҳа бўйича 1382,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, прогноз (1334,8 млрд сўм) 103,6 фоизга бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 3,6 баробарни, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 108,5 млн долларни ташкил қилди.

    Бунда янги лойиҳалар бўйича 1109,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотлардан 2,1 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

    Саноат кооперацияси орқали январь ноябрь ойларида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналардан 1225,6 млрд сўмлик маҳсулотлар ҳарид қилиниб, режага (1134,6 млрд сўм) нисбатан 108 фоизни ташкил этди.

    Импортни қисқартириш бўйича жорий йилнинг январь ноябрь ойлари якуни бўйича жами комбинат томонидан 142,9 млн долларлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва ҳарид қилинган.

    Комбинат эҳтиёжлари учун профессионал муҳандис-техник ходимларни қайта тайёрлаш мақсадида Муҳандислик мактаби барпо этилди. Мактабни лойиҳалаш Германиянинг «Аурубис» компаниясининг ўқув маркази намунасида амалга оширилди. Муҳандислик мактабида геология, кончилик иши, кон саноати транспортлари, маркшейдерлик иши, фойдали қазилмаларни бойитиш, металлургия, механика, энергетика, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш йўналишларида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўқитилади.

    2024 йилда «Фитч Ратингс» халқаро рейтинг агентлиги томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг узоқ муддатли кредит рейтинг кўрсаткичини «ВБ-» барқарор даражасида тасдиқлади.

    Бу эса бошқарувга замонавий корпоратив услублар жорий этилишига ҳамда тўғридан-тўғри йўналтирилган хорижий инвестицияларни комбинатни модернизация қилиш учун жалб қилишга кенг имкон яратади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates