Ҳазораспда Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    Қадимги Хоразм кўҳна қалъалар юрти ҳисобланади, улар орасида Ҳазорасп қалъаси алоҳида ўрганилишга молик. Неча минг йиллар давомида буюк ҳарбий мудофаа истеҳкоми сифатида тарих саҳифаларида муҳрланиб қолган қадимий Ҳазорасп Хоразм вилоятининг жанубий дарвозаси саналади.

    Туман аҳолиси азал-азалдан тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси билан шуғулланиб келади.

    Туманда ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фуқароларга давлат хизматларини сифат жиҳатидан янада ошириш мақсад қилинган. Айни кунларда марказлар замонавий ва қулай кўринишга келтирилмоқда.

    Бугунги кунда туман аҳолиси ва тадбиркорларга қулайлик яратиш, яъни, уларга давлат хизматларини кўрсатишда юқори сифат даражасига эришиш зарур.

    Марказининг аввалги биноси бугунги кун талабларига жавоб бера олмас эди. Шунинг учун ҳам карантин даври бўлишига қарамасдан ташриф буюрувчиларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида марказ қисқа муддатларда янгидан қуриб битказилиб, қулай ва шинам кўринишга келтирилди.

    Ҳозирда замонавий жиҳозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси мижозларнинг талабини қондира олади.

    Марказда тадбиркорлик субъектлари учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. Бинода Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси, инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган. Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, болалар майдончаси, кутубхона, E-аукцион ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шароитлари яратиб берилди.

    Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси... ҳамма -ҳаммаси муҳайё қилинган. Мониторларда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

    Маълумот ўрнида: Туман иқтисодиёти тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника соҳаларига ихтисослашган.

    Шу сабабдан давлат хизматлари олишга бўлган талаб бирмунча юқори.

    Туманда Давлат хизматлари маркази ташкил қилинганидан буён давлат хизматларини олиш юзасидан жами 110 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг 6 ойи давомида 10 мингдан ортиқни ташкил қилган.

    Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойи давомида 1 123 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, уларнинг 192 таси юридик шахслар, 931 таси жисмоний шахсларни ташкил қилган.

    Ундан ташқари, ўтган давр мобайнида 630 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates