Ҳибсхонада сақланаётган она ўз боласини вақтинча давлат қарамоғига олинишини сўради

    ИИВ ҳузуридаги иккинчи минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ш.Х. (аёл) Болалар омбудсманига мурожаат билан чиқди.

    Мурожаатда Ш.Х. содир этган жинояти тергови доирасида ҳозирда мазкур тергов ҳибсхонасида сақланаётганлиги, оилада ёлғиз боқувчи эканлиги, вояга етмаган фарзанди М.Х. (2022 йилда туғилган ўғил бола) нафақада бўлган ота-онасининг қарамоғида қолганлиги, фарзанди туғма хасталиги, ўғлига тиббий, моддий, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ёки вақтинча давлат қарамоғига олинишини сўраган.

    Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўрганилди.

    Ўрганиш давомида комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим томонидан оилага ижтимоий иш бўйича кейс очилиб, шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш чоралари кўрилди. Вояга етмаган М.Х. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан бувиси Х.М. га патронатга топширилди (моддий таъминот назарда тутилган).

    Ўз навбатида, Болалар омбудсмани мазкур вазиятда бола манфаатлари юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates