Ҳинд чойининг нархи кескин ошиши мумкин

    Долзарб 17 май 2021 1330

    Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ўсиб бориши ва қурғоқчилик чой ҳосилини йиғиштириб олишга кескин таъсир ўтказиши мумкин.

    Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, агар касалликнинг тарқалиши билан боғлиқ вазият назоратга олинмаса, чойнинг нархи кескин ошиши мукин. Бу ҳақда якшанба куни «Financial Times» (FT) газетасида ёзилган.

    Нашрнинг маҳалллий чой ассоциацияси маълумотига таяниб хабар беришича, Ассам штатидаги 90та чой плантациясида умумий ҳисобда 500тадан ошиқ коронавирус билан касалланиш ҳолати кузатилган. Лекин плантация эгаларининг сўзларига кўра, пандемиянинг ҳақиқий миқёсини аниқлаш учун қўшимча тест ўтказиш керак экан. Ундан ташқари ҳукумат яна бошқа 800та плантацияда коронавируснинг тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қиляпти.

    Касаба уюшмалари вакиллари ишчилар орасида касалликнинг тарқалишига плантацияларда яшаш ва меҳнат қилиш шароитининг оғирлигида деб ҳисоблаяпти.

    Газетада хабар берилишича, ҳукумат плантация ишчилари учун эмлаш пунктлари ташкил этяпти. Лекин вакцинанинг етишмаслиги туфайли ҳаммани эмлашнинг иложи бўлмаяпти. Ундан ташқари Ассам ва мамлакатнинг шимолий-шарқидаги штатлардаги қурғоқчилик туфайли вазият янада кескинлашяпти, деб хабар беради ТАСС.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates