Ҳиндистон ОАВ: Ўзбекистон Афғонистонга 185 тонна гуманитар ёрдам етказиб берди

    Ҳиндистоннинг “Asia News International” (ANI) ахборот агентлиги Ўзбекистон Афғонистонга ун, буғдой, ўсимлик ёғи, макарон, консерва, шакар ва тез тайёрланадиган озиқ-овқатлардан иборат гуманитар ёрдам етказиб бергани ҳақидаги ахборот материалини тарқатди.

    Афғонистон шимолидаги Балх вилоятининг чегарадош Ҳайратон шаҳрига 185 тонналик гуманитар ёрдам етказилди”, деб ёзади агентлик.

    Унда гуманитар ёрдам Ўзбекистон Президентининг Махсус вакили Исматулла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов томонидан Афғонистон иқтисодиёт вазири вазифасини бажарувчи Дин Муҳаммад Ҳанифга топширилгани маълум қилинган.

    Агентлик мухбири, шунингдек, томонлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдони кенгайтириш масалаларини муҳокама қилганини ҳам қаламга олган.

    ANI томонидан тарқатилган ушбу хабар Ҳиндистондаги кўплаб оммавий ахборот воситалари саҳифаларида ҳам эълон қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates