Ҳиндистон қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштиришни бошлади

    Биласизми? 12 январ 2021 622

    Ҳиндистон ер ва сувни тежаш мақсадида қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштиришни бошлади.

    Қуввати 10 МВт бўлган Қуёш қурилмаси Гужарат штатидаги Вадодара шаҳри чеккасидаги узунлиги 3,6 километр бўлган суғориш каналида қурилган. У пўлат тиргакларга ўрнатилган 33 800 та қуёш батареяларидан ташкил топган.

    Мутахассислар қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштиришнинг икки асосий афзаллигини алоҳида қайд этмоқдалар: ердан унумли ва арзон фойдаланиш ҳамда қурилма тагидаги канал ўзанида сув буғланишини камайтириш, деб хабар беради «Sof Energiya» илмий-оммабоп журнали.

    «Ҳиндистон – қайта тикланувчи энергетика соҳасида жаҳондаги етакчи мамлакатлардан биридир, — деб ёзади хабарда. — Прогнозларга кўра Ҳиндистонда электр энергиясига бўлган эҳтиёж ушбу бозорнинг 2050 йилларга келиб олти маротаба ўсишига олиб келади. Мамлакат ҳукумати қайта тикланувчи энергия манбаларини (ҚТEМ) ривожлантиришнинг йирик дастурини рўёбга чиқаряпти. 2014 йилдан 2019 йиллар оралиғида тармоққа уланган ҚТEМ қувватлари 2,5 карра, яъни 32 ГВтдан 79 ГВтгача ўсди».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates