«Ҳисор» давлат қўриқхонасидаги фотоқопқон Тянь-Шань қўнғир айиғини тасвирга олди

    Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон Тянь-Шань қўнғир айиқларини камера объективига муҳрлади. 

    Қўнғир айиқ — республикамиз фаунасининг ноёб турларидан бири. Мутахассислар тили билан айтганда, у табиатан камёб, яъни мозаик тарқалган кенжа тур саналади. Одатда, айиқлар қиш мавсуми яқинлашар экан, қишки уйқуга кетишдан олдин тўйиб овқатланишга ва бу билан ўзига керакли бўлган моддаларни, витаминларни тўплаб олишга ҳаракат қилади.

    Тянь-Шань қўнғир айиғи ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган.

    Улар кейинги йилларда алоҳида ҳимояга олиниб, муҳофаза чоралари кучайтирилгани ўз самарасини бермоқда. Хусусан, “Ҳисор” давлат қўриқхонасида аниқланган айиқлар сони ҳозирда 150 бошдан ортиқ ва қўриқхонанинг деярли барча ҳудудларида учрайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates