"Ҳисор" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон яна қор қоплонини камера объектига муҳрлади

    Фан 9 май 2022 3522

    Давлат экология қўмитасининг "Ҳисор" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон яна қор қоплонини камера объектига муҳрлади.

    Қўриқхона бош мутахассиси Абдулазиз Худойқулов ва қўриқлаш ходими Ҳасан Раҳмонов томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқонларга яна бир бош қор қоплони тасвирга тушди, деб хабар беради Қўмита ахборот хизмати.

    Ҳозириги кунда қор қоплони Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган ноёб тур ҳисобланади. Шунингдек, СITES - йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция рўйхатига киритилган.

    Овлаш қатъиян тақиқланган. Ўзбекистондан ташқари Хитой, Непал, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Покистон, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Бутан каби давлатлар ҳудудида учрайди.

    Эслатиб ўтамиз, "Ҳисор" давлат қўриқхонаси ушбу ноёб жониворларнинг доимий яшаш жойи ҳисобланади ва уларнинг муҳофазаси Давлат экология қўмитаси томонидан назоратга олинган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates