“Ҳисорак” сув омбори бўйича хабар тарқатганларга жиноят иши очилди

    Ижтимоий тармоқларда “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

    Жорий йил 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган.

    Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.Умирова, Н. Аманова ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 6-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    "Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар! Интернет ижтимоий тармоғида тарқалган сохта ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва расмий ижтимомий тармоқларда масъуллар томонидан берилган маълумотларга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз. Қонунни билмаслик жазодан озод этмайди," дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates