Чиқиндидан қарзи борлар электр тармоғидан узилаётгани рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узила бошлангани бўйича хабарлар тарқалди.

    “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

    Айни пайтда Фармонга асосан истеъмолчининг чиқинди учун қарздорлик ҳақида огоҳлантирилгандан кейин ҳам тўлов қилмаган шахсларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини жорий қилиш бўйича техник ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида эслатиб ўтамиз.

    Амалиёт тўлиқ ишга туширилиши билан ОАВ орқали расмий хабар берилишини маълум қилган ҳолда, ижтимоий тармоқдаги турли хил каналлар аминларидан тасдиқламаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз, — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates