Дубай-Тошкент йўналишида учиб келган аёл вафот этгани рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Дубай-Тошкент йўналишида учиб келган аёл текширувлардан ўтаётганда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Ҳолат бўйича Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов маълумот берди.

    Шу йилнинг 8 октябрь куни Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган, 1986 йилда туғилган аёлнинг соғлиғи ёмонлашиб шифохонага ётқизилган.

    Ҳозирда аёл шифохонада, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Аэропортда бир аёл вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates